Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Путин ва Мирзиёевнинг шахсий муносабатлари жуда яхши — Песков

Дмитрий Песков: етакчиларнинг норасмий мулоқоти ҳам муҳим.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг шахсий муносабатлари жуда яхши. Бу ҳақда Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков Биринчи канал эфирида маълум қилди.

“Табиийки, Ўзбекистон президенти бизнинг президентимиз борасида ижобий фикрда, уларнинг шахсий муносабатлари жуда яхши”, — деди Песков.

У, шунингдек, етакчиларнинг норасмий мулоқоти ҳам муҳим эканини айтиб ўтди.
“Айнан мана шундай норасмий мулоқот хавфсизлик, икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик ва бошқа жиҳатларга тааллуқли нозик масалаларни муҳокама қилиш учун майдонга айланади”, — дея қайд этди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади ва унда президентлар иштирок этади.
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Путин Тошкентда қандай кутиб олинди - фото