Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Владимир Путин Ўзбекистонга келади

© SputnikВладимир Путин прибыл в Самарканд
Владимир Путин прибыл в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2024
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Ташриф дастури кун тартибида қуйидаги тадбирлар ўрин олган:
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари бўйича олий даражадаги музокаралар ўтказиш.
Музокараларда, амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодий кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Президентлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этадилар.
Ундан ташқари, Россия президенти ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида бир қатор қўшма тадбирлар – етакчи муҳандислик-техника олий ўқув юртлари ректорларининг учрашуви, тиббиёт илмий-амалий конференцияси ва Рус санъати ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0