Ўзбекистондаги энг юқори улушга эга давлат қайси?

Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 107,1 трлн сўмни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида Хитой ва Россия улуши юқори. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 107,1 трлн сўмни ташкил этган.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 68,9 % га етган.
Ўзбекистонда хорижий инвесторларни қандай янгиликлар кутмоқда?
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:
Хитой – 23 %;
Россия – 13,8 %;
Туркия – 8,5 %;
Саудия Арабистони – 7,2 %;
БАА – 4,8 %;
Германия – 3,8 %.
Марказий Осиё давлатларига қандай инвестициялар зарур?
Россия Ўзбекистоннинг энг йирик сармоядори — Эргашев
Ўзбекистонга жуда кўп инвестиция керак — Притчин
Қайси ҳудудда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кўп?