https://sputniknews.uz/20240502/xorij-investor-yangilik-43699536.html
Ўзбекистонда хорижий инвесторларни қандай янгиликлар кутмоқда?
Ўзбекистонда хорижий инвесторларни қандай янгиликлар кутмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.
2024-05-02T12:10+0500
2024-05-02T12:10+0500
2024-05-02T12:10+0500
иқтисод
ўзбекистон
инвестиция
инвестор
шавкат мирзиёев
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_0:226:2835:1821_1920x0_80_0_0_caeca377867fba4bde83aa463ef6043f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тез орада Тошкентда Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган III Халқаро инвестиция форумида маълум қилди.Форумнинг ялпи мажлисида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.Қайд этилишича, Ўзбекистонда янги таҳрирдаги инвестиция тўғрисида қонун қабул қилинади. Шунингдек, тез орада Тошкентда Халқаро тижорат суди иш бошлайди.Президентнинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг ўзида хорижий инвеститциялар қарийб 2 бараварга кўпайиб, дунёнинг етакчи компаниялари ва йирик брендлари билан 300 тадан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга тушурилди ва 100 мингтадан ортиқ янги иш ўрни яратилди.Эндиликда хорижий сармоядорлар акцияларидан олинаётган девидентлар бўйича солиқлар 3 йил муддатга озод этилади. 250 та корхонанинг давлат улуши, мингтадан кўпроқ кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш учун ҳам янги дастур ишга туширилди.Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлар учун солиқ текширувлари ўтказилмайди. Энергетика йўналишидаги давлат хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини ижтимоий ва бошқа инфратузилма соҳаларида ҳам кенг татбиқ этиш режалаштирилган.У ўз сўзида ушбу йўналишда барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди.
https://sputniknews.uz/20240502/mirziyoev-forum-tashkent-43696553.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_53:0:2782:2047_1920x0_80_0_0_6b946b929d2e9195f306b99ecb52db1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқ ҳимоя
шавкат мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқ ҳимоя
Ўзбекистонда хорижий инвесторларни қандай янгиликлар кутмоқда?
Шавкат Мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тез орада Тошкентда Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган III Халқаро инвестиция форумида маълум қилди.
Форумнинг ялпи мажлисида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда янги таҳрирдаги инвестиция тўғрисида қонун қабул қилинади. Шунингдек, тез орада Тошкентда Халқаро тижорат суди иш бошлайди.
“Янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилинади. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди. Тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади. Яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади. Хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни, икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади”, — дея қайд этди президент.
Президентнинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг ўзида хорижий инвеститциялар қарийб 2 бараварга кўпайиб, дунёнинг етакчи компаниялари ва йирик брендлари билан 300 тадан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга тушурилди ва 100 мингтадан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Эндиликда хорижий сармоядорлар акцияларидан олинаётган девидентлар бўйича солиқлар 3 йил муддатга озод этилади. 250 та корхонанинг давлат улуши, мингтадан кўпроқ кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш учун ҳам янги дастур ишга туширилди.
Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлар учун солиқ текширувлари ўтказилмайди. Энергетика йўналишидаги давлат хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини ижтимоий ва бошқа инфратузилма соҳаларида ҳам кенг татбиқ этиш режалаштирилган.
"Энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш бутун минтақамиз учун долзарбдир. Бу борада мамлакатимизда 28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилмоқда. Ўзбекистон 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш ва энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган. Форум доирасида инвесторлар учун қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэлектр станцияларини биргаликда қуриш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади", — деди мамлакат етакчиси.
У ўз сўзида ушбу йўналишда барча давлатлар етакчи компанияларини очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф этди.