ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон вақти билан соат 20:00 да Россия президенти сайловида овоз бериш жараёнлари якунланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкент ва Самарқандда ташкил этилган сайлов участкасида мингдан ортиқ Россия фуқаролари овоз берди.
Сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди.
Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).