Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Россия президенти сайлови: Ўзбекистонда овоз берган россияликлар сони маълум қилинди

© SputnikВ Узбекистане по состоянию на 12.00 проголосовали 1 180 россиян
В Узбекистане по состоянию на 12.00 проголосовали 1 180 россиян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Пойтахтдаги сайлов участкасида соат 18.00 га қадар овоз берганлар сони уч мингдан ошди, Самарқандда эса уларнинг сони 511 нафарга тенг.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Тошкентда соат 18.00 га қадар Россия Федерацияси президенти сайловида деярли 3,5 минг россиялик овоз берди. Бу ҳақда участка сайлов комиссияси котиби Ирина Белкина Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Самарқандда ташкил этилган сайлов участкасида овоз берганлар сони 511 нафарни қайд этди.
Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида яшовчи фуқаролар учун Тошкент шаҳридаги сайлов участкасига олиб бориш учун автобуслар ташкил этилди.
Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилди. Сайлов участкалари бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00 да ёпилади.
Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).
Янгиликлар лентаси
0