Россия мигрантлар сони бўйича дунё рейтингида тўртинчи ўринда – Колокольцев

Қайд этилишича, ҳозир Россияда Давлат миграция сиёсати концепцияси амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россия мигрантлар сони бўйича дунё рейтингида тўртинчи ўринда. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев маълум қилди.
Колокольцев ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва хорижий фуқароларнинг қонун бузишининг олдини олишга оид масалалар юзасидан ўтказилган йиғилишда Россия бошқа мамлакатлардан келаётган меҳмонларни кўришдан шод эканини таъкидлади.

“Аммо улар қонун устуворлиги уларнинг шахсий одатларидан устун эканини тушунишлари, бизда қабул қилинган одоб-ахлоқ қонунлари ва нормаларига риоя қилишлари, анъана ва маънавий қадриятларни ҳурмат қилишлари шарт”, - деди Колокольцев.

Қайд этилишича, ҳозир Россияда Давлат миграция сиёсати концепцияси амалга оширилмоқда. Россияга ташқи меҳнат ресурсларини жалб қилиш учун 16 та идора жалб қилинган. Мамлакатда хорижликлар бўлиб туриши устидан назорат механизмларини кенгайтиришга оид фаолият давом эттирилмоқда.
Ўтган йил якунларига кўра, меҳнат мигрантлари реестрида 4 миллиондан зиёд киши пайдо бўлган.
Мирзиёев Путин билан меҳнат мигрантлари масалаларини муҳокама қилди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига кўмаклашиш учун комиссия иш бошлагани хабар қилинган эди. Комиссия Россияда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонликларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш билан шуғулланмоқда.

Мавзуга оид:

Малакали мутахассислар “Лукойл”га ишга жалб қилинади
Россияда мигрантларни турар жой билан таъминлаш таклиф қилинмоқда
Россия меҳнат мигрантларини ёллашнинг умумий механизмини ишлаб чиқмоқда