https://sputniknews.uz/20231004/mutaxassislar-lukoyl-ishga-jalb-qilinadi-39590007.html
Малакали мутахассислар “Лукойл”га ишга жалб қилинади
Малакали мутахассислар “Лукойл”га ишга жалб қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Нефт-газ соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни “Лукойл” компаниясида сменали иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
2023-10-04T07:30+0500
2023-10-04T07:30+0500
2023-10-04T11:11+0500
иқтисод
жамият
россия
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
нефть
газ
миграция
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1279/71/12797142_0:10:2688:1522_1920x0_80_0_0_8da0c7f09b37a6e1e9bd638495cba1c5.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Малакали мутахассислар “Лукойл”га ишга жалб қилинади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Россиянинг “Лукойл” компанияси вице-президентлари Степан Гуржий ва Анатолий Москаленко ҳамда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” масъулияти чекланган жамияти бош директори Тимур Гайнаншин билан учрашди.Ўзаро музокараларда нефт-газ соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни Россиянинг “Лукойл” компаниясида сменали иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "LUKOIL Uzbekistan Operating Co" компанияси вакиллари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинганди. Маълумот учун, "Лукойл" Россиянинг энг йирик нефт-газ компанияларидан биридир, нефт қазиб олиш бўйича Россияда иккинчи ўринда туради. Компания нефт қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, ёқилғи ва машина мойлари ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кенг тарқалган АЁҚШлар тармоғига эга."Лукойл" Россиянинг Ўзбекистондаги асосий инвесторларидан бири ҳисобланади. Унинг Республикадаги барча лойиҳаларга киритган сармояси 10 миллиард доллардан ошган. "Лукойл" Ўзбекистонда "маҳсулот тақсимоти келишувлар”и асосида ишлайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1279/71/12797142_474:0:2503:1522_1920x0_80_0_0_6357d76d9ee933ed447fffede0656091.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нефт-газ “лукойл” компанияси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири беҳзод мусаев россиянинг “лукойл” компанияси вице-президентлари степан гуржий ва анатолий москаленко “лукойл узбекистан оперейтинг компани” масъулияти чекланган жамияти бош директори тимур гайнаншин
нефт-газ “лукойл” компанияси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири беҳзод мусаев россиянинг “лукойл” компанияси вице-президентлари степан гуржий ва анатолий москаленко “лукойл узбекистан оперейтинг компани” масъулияти чекланган жамияти бош директори тимур гайнаншин
Малакали мутахассислар “Лукойл”га ишга жалб қилинади
07:30 04.10.2023 (янгиланди: 11:11 04.10.2023) Нефт-газ соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни “Лукойл” компаниясида сменали иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Малакали мутахассислар “Лукойл”га ишга жалб қилинади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
хабар берди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Россиянинг “Лукойл” компанияси вице-президентлари Степан Гуржий ва Анатолий Москаленко ҳамда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” масъулияти чекланган жамияти бош директори Тимур Гайнаншин билан учрашди.
Ўзаро музокараларда нефт-газ соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни Россиянинг “Лукойл” компаниясида сменали иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
“Учрашувда вазир Беҳзод Мусаев компанияда ишлаш истагини билдирган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш икки томонлама келишувда бош мезон бўлишини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "LUKOIL Uzbekistan Operating Co" компанияси вакиллари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи
муҳокама қилинганди. Маълумот учун, "Лукойл" Россиянинг энг йирик нефт-газ компанияларидан биридир, нефт қазиб олиш бўйича Россияда иккинчи ўринда туради. Компания нефт қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, ёқилғи ва машина мойлари ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кенг тарқалган АЁҚШлар тармоғига эга.
"Лукойл" Россиянинг Ўзбекистондаги асосий инвесторларидан бири ҳисобланади. Унинг Республикадаги барча лойиҳаларга киритган сармояси 10 миллиард доллардан ошган. "Лукойл" Ўзбекистонда "маҳсулот тақсимоти келишувлар”и асосида ишлайди.