Ўзбекистон фуқароларини "Лукойл"га ишга жойлаштириш муҳокама қилинди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишКаски с логотипом "ЛУКОЙЛ". Архивное фото
Каски с логотипом ЛУКОЙЛ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларини нефть ишлаб чиқариш соҳасидаги "Лукойл" тизимидаги корхоналарга турли вазифаларига ишга жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. "LUKOIL Uzbekistan Operating Co" компанияси вакиллари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграция агентлиги.
Учрашувда "Лукойл" компанияси тизимидаги корхоналарга Ўзбекистон фуқароларини нефть ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш жараёнларининг турли вазифаларига ишга жалб қилиш ҳамда номзодларни танлаш ва касбий тайёрлаш тадбирларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Лукойл" Россиянинг энг йирик нефт-газ компанияларидан биридир, нефт қазиб олиш бўйича Россияда иккинчи ўринда туради. Компания нефт қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, ёқилғи ва машина мойлари ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кенг тарқалган АЁҚШлар тармоғига эга.
"Лукойл" Россиянинг Ўзбекистондаги асосий инвесторларидан бири ҳисобланади. Унинг Республикадаги барча лойиҳаларга киритган сармояси 10 миллиард доллардан ошган. "Лукойл" Ўзбекистонда "маҳсулот тақсимоти келишувлар”и асосида ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0