Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига кўмаклашиш учун комиссия иш бошлади

© Telegram / davlat_boshqaruviКомиссия по оказанию помощи мигрантам
Комиссия по оказанию помощи мигрантам  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Rомиссия аъзолари Новосибирск шаҳридаги мигрантлар ётоқхоналарида бўлиб, у ерда ўрганиш ишларини олиб борlb.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россияга ташрифи бошланди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Таъкидланишича, 9-20 октябрь кунлари Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Комиссия раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги комиссия аъзолари Новосибирск шаҳридаги мигрантлар ётоқхоналарида бўлиб, у ерда ўрганиш ишларини олиб борган.
Ўрганишлар жараёнида ётоқхонада истиқомат қиладиган 62 нафар Ўзбекистон фуқаролари билан очиқ мулоқот ташкил этилган. Масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, қолганлари ишлаб чиқиладиган йўл харитага қўшишга келишиб олинди.
Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Переговоры президента РФ В. Путина и президента Узбекистана Г. Мирзиеева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Мирзиёев Путин билан меҳнат мигрантлари масалаларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0