https://sputniknews.uz/20230929/rossiya-migrantlar-turar-joy-39434965.html
Россияда мигрантларни турар жой билан таъминлаш таклиф қилинмоқда
Россияда мигрантларни турар жой билан таъминлаш таклиф қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Гап махсус ётоқхона, уйлар ёки квартиралар ҳақида бормоқда. Асосийси – мигрантларни расмий равишда турар жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш. Агар ишчи мустақил равишда турар жой топса, иш берувчи жавобгарликдан озод қилинади. Депутатлар бу чора “резинали” квартира муаммосини ҳал этишда ёрдам беради деб ҳисоблашмоқда.
2023-09-29T12:21+0500
2023-09-29T12:21+0500
2023-09-29T12:21+0500
миграция
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/392/88/3928883_0:316:3079:2048_1920x0_80_0_0_59671e3967cc365f0c3ca1e732372e9b.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россияда меҳнат мигрантларини ёллайдиган иш берувчилар зиммасига уларни турар жой билан таъминлаш мажбурияти юкланиши мумкин, деб ёзади “Известия” нашри.Россия Давлат думасининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўйича қўмитаси аъзолари қуйи палата кўриб чиқиши учун тегишли қонун лойиҳасини киритади. Унга кўра, мигрантларни ишга олувчи компаниялар меҳнат шартномаси амал қилувчи муддатга уларни турар жой билан таъминлаши мажбурий бўлади.Гап махсус ётоқхона, уйлар ёки квартиралар ҳақида бормоқда. Асосийси – мигрантларни расмий равишда турар жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш.Депутатлар қонунбузарлар учун 500 минг рублгача жарима тайинлаш ҳамда компания фаолиятини 90 кунчага вақтинча тўхтатиб қўйишни таклиф қилишмоқда. Агар ишчи мустақил равишда турар жой топса, иш берувчи жавобгарликдан озод қилинади.Депутатлар бу чора “резинали” квартира муаммосини ҳал этишда ёрдам беради деб ҳисоблашмоқда.
https://sputniknews.uz/20230928/rossiya-migratsiya-qonunchiligi-39418577.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/392/88/3928883_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_7b84322e7f415402ac64d434835c0364.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия мигрантлар турар жой таклиф
россия мигрантлар турар жой таклиф
Россияда мигрантларни турар жой билан таъминлаш таклиф қилинмоқда
Мигрантларни ишга олувчи компаниялар меҳнат шартномаси амал қилувчи муддатга уларни турар жой билан таъминлаши мажбурий бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россияда меҳнат мигрантларини ёллайдиган иш берувчилар зиммасига уларни турар жой билан таъминлаш мажбурияти юкланиши мумкин, деб
ёзади “Известия” нашри.
Россия Давлат думасининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўйича қўмитаси аъзолари қуйи палата кўриб чиқиши учун тегишли қонун лойиҳасини киритади. Унга кўра, мигрантларни ишга олувчи компаниялар меҳнат шартномаси амал қилувчи муддатга уларни турар жой билан таъминлаши мажбурий бўлади.
Гап махсус ётоқхона, уйлар ёки квартиралар ҳақида бормоқда. Асосийси – мигрантларни расмий равишда турар жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш.
Депутатлар қонунбузарлар учун 500 минг рублгача жарима тайинлаш ҳамда компания фаолиятини 90 кунчага вақтинча тўхтатиб қўйишни таклиф қилишмоқда. Агар ишчи мустақил равишда турар жой топса, иш берувчи жавобгарликдан озод қилинади.
Депутатлар бу чора “резинали” квартира муаммосини ҳал этишда ёрдам беради деб ҳисоблашмоқда.