ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Туркиянинг “Sunexpress” авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Бу йўналишдаги рейслар 12 ноябрь куни бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
“Sunexpress” авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган. Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер йўловчи рейсларини амалга оширади.
Аввалроқ “Uzbekistan Airways” 4 ноябрдан Тошкентдан Анқарага парвозларни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.