https://sputniknews.uz/20231024/rossiyaning-9ta-aviakompaniyasi-toshkentga-uchish-uchun-ruxsatnoma-soradi-40276179.html
Россиянинг 9 та авиакомпанияси Тошкентга учиш учун рухсатнома сўради
Россиянинг 9 та авиакомпанияси Тошкентга учиш учун рухсатнома сўради
Sputnik Ўзбекистон
Москва ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони ҳафтасига 39 тадан 50 тага кўпайтирилди. 24.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-24T14:06+0500
2023-10-24T14:06+0500
2023-10-24T16:32+0500
авиапарвозлар
тошкент
москва
аэропорт
тошкент халқаро аэропорти
россия
санкт-петербург
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15121254_0:242:3071:1969_1920x0_80_0_0_37517f9fc4cbde256cac5b3d42bd3e97.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россиянинг тўққизта авиакомпанияси Тошкентга янги парвозлар йўлга қўйиш учун Росавиациядан рухсат сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Москва ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони ҳафтасига 39 тадан 50 тага кўпайтирилди. "Аэрофлот" Ўзбекистон пойтахтига 11 та янги парвоз учун ариза топширди. “Уральские Авиалинии”, "ЮТэйр", Smartavia ва "Ираэро" компаниялари еттита рейс учун ариза топширган. "Nord Star" ҳафтасига тўртта, "Nordwind" - учта рейсни амалга оширишга тайёр. "Azur Air" ва "Якутия" авиакомпаниялари ҳафтасига иккита рейс учун ариза топширган.Санкт-Петербург ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони еттитадан 14 тага кўпайтирилди. "Аэрофлот", Smartavia, "ЮТэйр" ва “Уральские Авиалинии” компаниялари 7 та янги рейс учун ариза топширган. "Nordwind" ва "Nordstar" ҳафтасига учта, "Якутия" - иккита рейс учун даъво қилмоқда.Красноярск-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар сони ҳам 14 тага кўпайтирилди. Бунга "Россия", "Smartavia" ва "Nord Star" авиакомпаниялари еттитадан, "Якутия"дан иккитадан ариза топширган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15121254_752:403:2872:1993_1920x0_80_0_0_4b593f1845b2de4cf783c7d994ede250.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
авиапарвозлар, тошкент, москва, аэропорт, тошкент халқаро аэропорти, россия, санкт-петербург
авиапарвозлар, тошкент, москва, аэропорт, тошкент халқаро аэропорти, россия, санкт-петербург
Россиянинг 9 та авиакомпанияси Тошкентга учиш учун рухсатнома сўради
14:06 24.10.2023 (янгиланди: 16:32 24.10.2023) Москва ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони ҳафтасига 39 тадан 50 тага кўпайтирилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россиянинг тўққизта авиакомпанияси Тошкентга янги парвозлар йўлга қўйиш учун Росавиациядан рухсат сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Рухсат сўраган компаниялар орасида, "Аэрофлот", “Уральские Авиалинии”, "ЮТэйр", "Smartavia", “Azur Air”, "Якутия", "Ираэро", Nordwind ва Nord Star” компаниялари бор, — дейилади хабарда. Бундан олдин "Аэрофлот"га ҳафтасига 18 тагача, "UTair"га эса 7 тагача рейсни амалга оширишга рухсат берилган эди.
Москва ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони ҳафтасига 39 тадан 50 тага кўпайтирилди. "Аэрофлот" Ўзбекистон пойтахтига 11 та янги парвоз учун ариза топширди. “Уральские Авиалинии”, "ЮТэйр", Smartavia ва "Ираэро" компаниялари еттита рейс учун ариза топширган.
"Nord Star" ҳафтасига тўртта, "Nordwind" - учта рейсни амалга оширишга тайёр. "Azur Air" ва "Якутия" авиакомпаниялари ҳафтасига иккита рейс учун ариза топширган.
Санкт-Петербург ва Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри рейсларнинг максимал сони еттитадан 14 тага кўпайтирилди. "Аэрофлот", Smartavia, "ЮТэйр" ва “Уральские Авиалинии” компаниялари 7 та янги рейс учун ариза топширган. "Nordwind" ва "Nordstar" ҳафтасига учта, "Якутия" - иккита рейс учун даъво қилмоқда.
Красноярск-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар сони ҳам 14 тага кўпайтирилди. Бунга "Россия", "Smartavia" ва "Nord Star" авиакомпаниялари еттитадан, "Якутия"дан иккитадан ариза топширган.