"Uzbekistan Airways" Тошкентдан Анқарага парвозларни йўлга қўймоқда — авиақатнов санаси

© Uzbekistan AirwaysUzbekistan Airways самолёти
Uzbekistan Airways самолёти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркия пойтахтлари ўртасидаги парвозлар шу йилнинг 4 ноябрдан йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. "Uzbekistan Airways" ноябрь ойида Тошкентдан Анқарага парвозларни йўлга қўяди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Ўзбекистон ва Туркия пойтахтлари ўртасидаги парвозлар шу йилнинг 4 ноябрдан йўлга қўйилади. Рейс ҳафтада бир марта – шанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан учиш вақти соат 06:15 да, етиб бориш Туркия вақти билан соат 9:15 да. Чипталар нархи 19 сентябрь ҳолатига 2 млн сўмдан бошланади.
“Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш бўйича эришилган келишувга асосан “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкент – Анқара – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўяди”, - дейилади хабарда.
Айтилишича, икки мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида 15–16 июнь кунлари Истанбул шаҳрида икки давлат авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашувларида қатор келишувларга эришилган.
"Uzbekistan Airways" матбуот хизматининг хабар беришича, авиачипталар сотуви 18 сентябрдан бошлаб очиқ.
Янгиликлар лентаси
0