Туркия авиакомпанияси Измирдан Самарқандга парвозларни йўлга қўймоқда

© Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Sunexpress самолёти
Sunexpress самолёти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Oбуна бўлиш
Бу йўналишдаги парвозлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Туркиянинг “Sunexpress” авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Бу йўналишдаги рейслар 12 ноябрь куни бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
“Sunexpress” авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган. Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер йўловчи рейсларини амалга оширади.
Аввалроқ “Uzbekistan Airways” 4 ноябрдан Тошкентдан Анқарага парвозларни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.
Самолёты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2023
Россиянинг 9 та авиакомпанияси Тошкентга учиш учун рухсатнома сўради
Янгиликлар лентаси
0