ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиев расмий ташриф доирасида Тошкент шаҳридаги IT Парк Ўзбекистон мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамроҳлигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон IT соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишишди.
Қирғизистон парламенти раҳбари Тошкентги IT Паркни бориб кўрди
© Министерство цифровых технологий республики Узбекистан
Рақамли технологиялар вазири томонидан қилинган тақдимотда меҳмонларга мамлакатда IT соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Қирғизистон парламенти раҳбари Тошкентги IT Паркни бориб кўрди
© Министерство цифровых технологий республики Узбекистан
“Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бугун сермаҳсул бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Ташриф буюрган меҳмонлар билан мулоқот давомида IT экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказиш ва Ўзбекистонни IT хабга айлантириш йўлида келгусидаги режалар ҳақида гапириб ўтилди.
Қирғизистон парламенти раҳбари Тошкентги IT Паркни бориб кўрди
© Министерство цифровых технологий республики Узбекистан
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди. Шунингдек, Шакиев Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашди.