Мирзиёев Қирғизистон Жогорку Кенеши торағасини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча шавката Мирзиеева и Нурланбека Шакиева.
Встреча шавката Мирзиеева и Нурланбека Шакиева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча шавката Мирзиеева и Нурланбека Шакиева.
Встреча шавката Мирзиеева и Нурланбека Шакиева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбатда икки томонлама ҳамкорлик бугун юксак даражага чиққани ва сермаҳсул бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Хусусан, турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар олиб борилмоқда, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, кооперация лойиҳалари, шу жумладан, қўшма жамғарма инвестицияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш, олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ва истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудлар ва ишбилармонлар даражасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатларда маданий-гуманитар тадбирларни ўтказишда яқин парламентлараро алоқаларни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани таъкидланди.
Танзила Нарбаева ва Нурланбек Шакиев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Нарбаева Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0