https://sputniknews.uz/20230926/narbaeva-qirgiziston-jogorku-keneshi-toragasi-39335311.html
Нарбаева Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси билан учрашди
Нарбаева Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашди. Мулоқотда қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди.
2023-09-26T17:23+0500
2023-09-26T17:23+0500
2023-09-26T17:26+0500
сиёсат
танзила норбоева
ўзбекистон
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39333241_0:165:1210:846_1920x0_80_0_0_082d85f47ddc6f41fcc3466e598a3511.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.Мулоқотда қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди.Музокаралар чоғида парламентлар ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича 2024 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва имзолаш, чегараолди вилоятларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш, парламент дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.Шунингдек, сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам эътибор марказида бўлди.Таъкидланишича, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори динамикаси кузатилмоқда. Ўтган 6 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 7 бараварга ошди. 2023 йил январь-августида ушбу кўрсаткич - 700 млн доллар етди. Автомобилсозлик, энергетика, электротехника ва тўқимачилик тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.“Мамлакатларимиз ўртасида савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказиш учун етарли салоҳият ва барча имкониятлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди”, - дейилган хабарда.Суҳбат давомида икки давлат транспорт-логистика имкониятларини кенгайтирадиган лойиҳаларни амалга оширишда саъйи-ҳаракатларни бирлаштириш, Тошкент ва Бишкек шаҳарларида савдо уйларини очиш каби амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.Учрашув якунида яқин ўзаро ҳамкорликка ва тажриба алмашишга, турли даражадаги парламент делегацияларининг ташрифларини мунтазам ташкил этишга, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари дўстлик гуруҳлари ва қўмиталари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39333241_250:185:923:689_1920x0_80_0_0_868f8aa64424bbef06423565d285e146.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
танзила нарбаева қирғизистон жогорку кенеши торағаси нурланбек шакиев учрашув
танзила нарбаева қирғизистон жогорку кенеши торағаси нурланбек шакиев учрашув
Нарбаева Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси билан учрашди
17:23 26.09.2023 (янгиланди: 17:26 26.09.2023) Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари дўстлик гуруҳлари ва қўмиталари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати
хабар берди. Мулоқотда қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида парламентлар ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича 2024 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва имзолаш, чегараолди вилоятларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш, парламент дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам эътибор марказида бўлди.
Таъкидланишича, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори динамикаси кузатилмоқда. Ўтган 6 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 7 бараварга ошди. 2023 йил январь-августида ушбу кўрсаткич - 700 млн доллар етди. Автомобилсозлик, энергетика, электротехника ва тўқимачилик тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Мамлакатларимиз ўртасида савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказиш учун етарли салоҳият ва барча имкониятлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Суҳбат давомида икки давлат транспорт-логистика имкониятларини кенгайтирадиган лойиҳаларни амалга оширишда саъйи-ҳаракатларни бирлаштириш, Тошкент ва Бишкек шаҳарларида савдо уйларини очиш каби амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида яқин ўзаро ҳамкорликка ва тажриба алмашишга, турли даражадаги парламент делегацияларининг ташрифларини мунтазам ташкил этишга, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари дўстлик гуруҳлари ва қўмиталари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.