Ўзбекистон Россиядан газ импорт қилишга тайёрлигини маълум қилди

Ўзбекистон 1 октябрдан Россия газини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. 1 октябрдан Россия табиий газини импорт қилиш учун Ўзбекистонда инфратузилма тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги вакили РИА Новостига маълум қилди.
“Биз 1 октябрдан Россия газини қабул қилишга тайёрмиз. Газ қувурларимиз юқори босимдаги газни қабул қилиш учун мослаштирилган”, - дея маълум қилган Энергетика вазирлиги вакили мамлакатда Россия газини импорт қилиш учун инфратузилма тайёрми деган саволга жавоб бераётиб.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.
"Бу кўп вақт олмайди" — Лавров Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳақида