ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. АҚШ томонидан Киев режимига кам бойитилган уранли ўқ-дорилар берилиши вазият кескинлашишига олиб келувчи жиноий актдир. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков Бишкекдаги “Ядро тарқатмаслик режимни мустаҳкамлаш” семинари доирасида маълум қилди.
“Бу шунчаки кескинлаштирувчи қадам эмас, бу Вашингтон томонидан жанговар ҳаракатлар ҳудудида бундай ўқ-дориларни қўллаш экологик оқибатларини аблаҳона менсимаслигини акс эттириш. Бу, аслида, жиноий акт, бошқача баҳо бера олмайди”, - деди дипломат. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У дунёда бундай снарядларни қўллаш атроф-муҳитга тузатиб бўлмас зарар етказиши ҳақида эколог, шифокорлар ва кимёгарлар фикри баён этилган юзлаб мақолалар чоп этилганини эслатди.
“Бу улар ҳудудида қўлланмаслиги тушунарли. Уларнинг бундан ким нафас олиши, қаерда чўкиб қолиши ҳамда ҳозир жанг қилаётганлар ва бу заминда яшайдиган улар авлодлари учун қандай оқибатларга олиб келиши билан ишлари йўқлиги тушунарли”, - деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари.
Куни кеча Пентагон АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги тўплами доирасида кам бойитилган уранли ўқ-дорилар беришини расман эълон қилди.
АҚШ Украинага бундай ўқ-дориларни етказиб беришни эълон қилган иккинчи давлат бўлди. Март ойида Британия Киевга кам бойитилган уранли снаряд етказиб бериш режаси ҳақида маълум қилган эди.