АҚШ ўқ-дориларини қандай тақдир кутаётгани тахмин қилинди
© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота расчета орудия "Гиацинт-С" ЦВО на Краснолиманском направлении
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Сенатор Александр Башкин: АҚШнинг кам бойитилган уран снарядлари йўқ қилинади.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. АҚШнинг кам бойитилган уран снарядлари Украинага етказилганда эҳтимол йўқ қилиниши мумкин. Бу ҳақда сенатор Александр Башкин маълум қолди, дея хабар бери РИА Новости.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти келаси ҳафтада биринчи марта Украинага кам бойитилган уран снарядлари жўнатилишини эълон қилишни режалаштирмоқда.
“Очиқ манбалардан маълумки, Британиянинг кам бойитилган уран снарядлари захираси аллақачон Украинанинг чуқур орқа қисмида йўқ қилинган. Албатта, у атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлганлиги ачинарли, аммо айб бутунлай британияликларда. Менимча, худди шундай тақдир Америка ўқ-дориларини ҳам кутмоқда”, деди у.
Ушбу ўқ-дориларни сақлаш жойларида йўқ қилиш эҳтимоли катта - агар снарядлар ҳақиқатан ҳам узатилган бўлса. Унинг таъкидлашича, агар бу қарор қабул қилинса, Қўшма Штатлар яна бир бор "қонга чанқоқ юз" кўрсатади.
"Бу нафақат Хиросиманинг атом бомбаси портлаши, балки Вьетнамда одамларнинг напалм билан ваҳшийларча ёқиб юборилишига оид ўтмиш рўйхатини исботлайди - бу давоми бўлади. Кассетали снарядларнинг Украинага етказилиши ва ҳозирда уран бўлган снарядларнинг ўтказилиши мен айтганларимнинг қўшимча тасвиридир. Бутун дунё кўради, ҳар бир киши, аслида, тегишли баҳо беради: ким тинчликка интилади ва ким урушни қўзғатмоқчи - энг хунук йўллар билан ", - деб тушунтирди Башкин.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти илк бор Украинага кам бойитилган уран снарядлари юборилишини эълон қилишни режалаштирмоқда. Янги ҳарбий ёрдам пакети 240 миллион доллардан 375 миллион долларгача бўлади.