https://sputniknews.uz/20230613/aqsh-ukraina-kam-boyitilgan-uran-35936749.html
АҚШ Украинани кам бойитилган уранли снарядлар билан таъминламоқчи
АҚШ Украинани кам бойитилган уранли снарядлар билан таъминламоқчи
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг Украинага радиоактив снарядлар етказиб бериши — улар Россияга қарши сўнгги украиналик ўлгунича курашишга қарор қилганининг яна бир далили.
2023-06-13T18:47+0500
2023-06-13T18:47+0500
2023-06-14T13:38+0500
жо байден
ақш
владимир путин
кам бойитилган уранли ўқ-дори
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0d/35936018_0:41:1441:851_1920x0_80_0_0_2b816dee0b96b619045774290d0b82c6.png
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Оқ уй "Abrams" танклари учун кам бойитилган уранли танк снарядларини Украинага тақдим этишни маъқулламоқчи. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" АҚШ расмийларига таянган ҳолда хабар берди.АҚШ Киевга бераётган "Abrams" танкларини қандай қуроллаш бўйича бир неча ҳафталик ички мунозаралардан сўнг Байден маъмурияти Украинага кам бойитилган уранли снарядлар бериши кутилмоқда.Март ойида Британия "Challenger" танклари билан бирга кам бойитилган уранли снарядларни Киевга юбориш режасини эълон қилган эди.Россия президенти Владимир Путин бу ташаббус ҳақида гапирар экан, Ғарб Россияга қарши фақат гап билан эмас, амалда ҳам сўнгги украиналик ўлимигача курашишга қарор қилганини таъкидлаб ўтди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлаганидек, агар Британия Киевга кам бойитилган уранли снарядларни топширса, бу Лондон учун ёмон оқибатларга олиб келади. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова бундай ўқ-дорилардан фойдаланишни қуроллар қўлланилаётган ҳудуд аҳолисига қарши геноцид сифатида баҳолади.Кам бойитилган уранли снарядлардан фойдалан ҳудудда радиоактив чанг ерга ўтиради, бу жуда заҳарли бўлиб, мазкур ҳудудни зарарсизлантиришнинг иложи йўқ. Бундай снарядлардан фойдаланиш саратон касаллигининг оммавий пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. АҚШ қўшинлари 1991 йилда "Чўл бўрони" операцияси пайтида, 1999 йилда Югославияни бомбардимон қилиш пайтида ва 2003 йилда Ироққа бостириб киришдан кейин кам бойитилган уранли ўқлардан фойдаланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0d/35936018_126:0:1314:891_1920x0_80_0_0_6c0423a881693daffff1a19cb6a058dd.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш украина радиоактив снаряд россия кам бойитилган уран
ақш украина радиоактив снаряд россия кам бойитилган уран
АҚШ Украинани кам бойитилган уранли снарядлар билан таъминламоқчи
18:47 13.06.2023 (янгиланди: 13:38 14.06.2023) АҚШнинг Украинага радиоактив снарядлар етказиб бериши — улар Россияга қарши сўнгги украиналик ўлгунича курашишга қарор қилганининг яна бир далили.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Оқ уй "Abrams" танклари учун кам бойитилган уранли танк снарядларини Украинага тақдим этишни маъқулламоқчи. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" АҚШ расмийларига таянган ҳолда хабар берди.
АҚШ Киевга бераётган "Abrams" танкларини қандай қуроллаш бўйича бир неча ҳафталик ички мунозаралардан сўнг Байден маъмурияти Украинага кам бойитилган уранли снарядлар бериши кутилмоқда.
Давлат хизматчиларидан бирининг сўзларига кўра, ҳозирда кам бойитилган уранли ўқ-дорилар жўнатишни маъқуллаш учун жиддий тўсиқлар йўқ. Аммо Оқ уйдаги баъзи мансабдор шахслар бу снарядларнинг юборилиши Вашингтонни танқид остига қўйишидан хавотир билдиришди, чунки улар инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавф туғдиради.
Март ойида Британия "Challenger" танклари билан бирга кам бойитилган уранли снарядларни Киевга юбориш режасини эълон қилган эди.
Россия президенти Владимир Путин бу ташаббус ҳақида гапирар экан, Ғарб Россияга қарши фақат гап билан эмас, амалда ҳам сўнгги украиналик ўлимигача курашишга қарор қилганини таъкидлаб ўтди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлаганидек, агар Британия Киевга кам бойитилган уранли снарядларни топширса, бу Лондон учун ёмон оқибатларга олиб келади. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова бундай ўқ-дорилардан фойдаланишни қуроллар қўлланилаётган ҳудуд аҳолисига қарши геноцид сифатида баҳолади.
Кам бойитилган уранли снарядлардан фойдалан ҳудудда радиоактив чанг ерга ўтиради, бу жуда заҳарли бўлиб, мазкур ҳудудни зарарсизлантиришнинг иложи йўқ. Бундай снарядлардан фойдаланиш саратон касаллигининг оммавий пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. АҚШ қўшинлари 1991 йилда "Чўл бўрони" операцияси пайтида, 1999 йилда Югославияни бомбардимон қилиш пайтида ва 2003 йилда Ироққа бостириб киришдан кейин кам бойитилган уранли ўқлардан фойдаланган.