Россия ТИВ Киевга кам бойитилган уранли снарядлар етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирди

© U.S. Air National Guard / Staff Sgt. Nicholas PerezСнаряды с обедненным ураном на территории военного склада в штате Юта, США.
Снаряды с обедненным ураном на территории военного склада в штате Юта, США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Оқ уй Украинага кам бойитилган уранли танк снарядларини бермоқчилиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Оқ уйнинг Киевга кам бойитилган уранли танк снарядларини етказиб бериш режалари махсус харбий операция жараёнига таъсир қилмайди, у давом этади ва мақсадлари амалга оширилади, маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги РИА Новостига.
Аввалроқ ОАВ АҚШ расмийларига таяниб, Оқ уй Украинага кам бойитилган уранли танк снарядларини бермоқчилиги ҳақида хабар берган эди.
Россия ТИВ буни изоҳлар экан, “Россия Украинага кам бойитилган уранли снарядларни етказиб бериш мавзусига бир неча бор изоҳ бериб, турли даражада ва халқаро платформаларда Ғарб давлатларининг эътиборини ушбу муаммога қаратганини” эслатди.

“Киев режимининг бу турдаги ўқ-дорилардан фойдаланиши тинч аҳоли мусибатларининг ортишига, жумладан, ҳудуд аҳолисининг соғлиғи учун хавфли моддалар билан ифлосланишидан азоб чекишига олиб келади”, — дея маълум қилган Россия вазирлиги.

“Шунга қарамай, Оқ уй бу заҳарни Киевдаги аскарлари билан аямасдан бўлишишга тайёрлигини билдиради. Агар Вашингтон шу тарзда махсус ҳарбий операция жараёнига таъсир ўтказишга умид қилса, бу умидлар амалга ошмайди. Махсус ҳарбий операция давом этади ва унинг барча мақсадларига эришилади”, — дея хулоса қилди Россия ТИВ.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Ғарб нега Украинага уранли снаряд беришга тайёрлигини айтган эди. Унинг фикрича, Ғарб қурол-яроғ захирасида захирада ҳеч вақо қолмаган, шу боис ишлаб чиқариш ўрнига тайёр кам бойитилган уранли ўқ-дориларни етказиб бермоқчи.
Янгиликлар лентаси
0