Путин Ғарб нега Украинага уранли снаряд беришга тайёрлигини айтди

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтишВладимир Путин ҳарбий журналистлар билан учрашув чоғида
Владимир Путин ҳарбий журналистлар билан учрашув чоғида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Россия раҳбарининг айтишича, Ғарб захираларида бошқа ўқ-дорилар қолмаган.
ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ғарб Украинага кам бойитилган уранли ўқ-дорилар етказиб беришга тайёр, чунки захирада ҳеч вақо қолмаган, дейди Россия президенти Владимир Путин.
“Уларда (оддий ўқ-дорилар) шунчаки йўқ, кам бойитилган уранли эса бор, захираларда ҳам бор. Энг осони – етказиб бериш, чунки ишлаб чиқаришни кенгайтириш – ўзига қимматлик қилади”, - дейди Россия раҳбари ҳарбий журналистлар билан бўлган учрашувда.
Аввалроқ "Wall Street Journal" газетаси америкалик амалдорларга таяниб, Оқ уй Буюк Британия қатори Украинани кам бойитилган уранли танк снарядлари билан таъминлашни маъқуллашини хабар қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0