"Бу кўп вақт олмайди" — Лавров Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳақида

Лавров Қозоғистон транзит тизимидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлаш кўп вақт олмаслигини айтди. Айни дамда масала муҳокама қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сент — Sputnik. Россия Федерацияси ҳамкорлари билан Қозоғистон транзит тизимидан фойдаланган ҳолда Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Лавров айтишига кўра, Ўзбекистонда табиий газ танқислиги мавжуд.

"Биз келишиб олмоқдамиз. Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари ушбу масала юзасидан бир неча маротаба боғланишди. Ўзбекистон эҳтиёжларини қондириш учун Қозоғистон транзит тизимидан фойдаланиш муҳокама қилинмоқда. Бунинг учун жойларда бир қатор техник операцияларни бажариш керак. Бунинг иложи бор ва бу кўп вақт олмайди", - деди Россия ташқи ишлар вазири.

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш

2022 йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.

2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”имзоланган эди.

Сентябр ойининг охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда инфратузилма Россия газини 1 октябрдан қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигимаълумотларигакўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 3 миллиард кубометрни ташкил этади ва бу келажакда оширилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга "Марказий Осиё — Центр" газ қувури орқали етказиб бериш лойиҳаси энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида 1960 йилларда қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган газ инфратузилмасидан реверс усулида фойдаланилади.