Москва вилоятида “Армия-2023” халқаро ҳарбий-техника форуми давом этмоқда.
Форум доирасида “Алабино” полигонида Россия қуруқликдаги қўшинлари, Ҳарбий-ҳаво қўшинлари ва саноат корхоналари ҳарбий техникалари намойиш этилди.
Қурол-яроғларнинг 17 та намунаси ташриф буюрувчиларга кўрсатилди. Улар орасида Т-90МС, “Армата” Т-90МС танклари, БТР-82АТ зирҳли автомобиль, БМД-4М десантчининг жанговар машиналари, махсус мўлжалланган "Тигр-М СпН" зирҳли автомобиль ва бошқа қуроллар бор эди.
Бундан ташқари, илк марта “Пластун” ҳар ерда юра оладиган машина (вездеход )намойиш этилди.