Ўлжа: Армия-2023 форумида НАТО қуроллари намойиш этилди — видео

Oбуна бўлиш
Армия-2023 форумида 870 дан ортиқ ўлжа сифатида олинган ва яксон қилинган НАТО қуроллари намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Москва вилоятида бўлиб ўтаётган "Армия-2023" ҳарбий-техника форумининг иккинчи кунида махсус операция ҳудудида қўлга киритилган (ўлжа) ва яксон қилинган НАТО давлатлари қуроллари намойиш этилди.
Кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг алоҳида эътиборини Австралиянинг ёқиб юборилган "Бушмастер" зирҳли машинаси, Американинг М-113 зирҳли транспортёри, Швециянинг CV90-40 пиёдалар жанговар машинаси, француз ғилдиракли танки АМХ-10RCR ўзига қаратади.
Кўргазмада қўлга олинган Ғарбий машиналарнинг аксарияти Британия жанговар машиналари: "Husky" ва "Mastiff" зирҳли машиналари, "АТ105 Saxon".
Шу билан бирга, Украина ҳарбий-саноат комплексининг қуроллари ва зирҳли техникалари намуналари ҳам кенг намойиш этилган: Т-72АМТ танки, БТР-3Е ва БТР-4Е бронетранспортёрлари, ва патруль катерлари ҳам намойиш этилган. Украинанинг "Варта", "Козак" ва "Тритон" зирҳли автомашиналари ва бошқалар.
Ўлжа қуроллар кўргазасининг ёпиқ қисмида АҚШнинг кассетали снарядлар отувчи М777 тўпи ҳам намойиш этилган. Ундан ташқари НАТО давлатларининг сон саноқсиз ўқотар қуроллари, гранатомётлари ва дронлари ҳам ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0