Куч ва қудрат: “Армия-2023” форуми доирасида Россия ҳарбий техникаси намойиш этилди

Oбуна бўлиш
Улар орасида Т-90МС, “Армата” Т-90МС танклари, БМД-4М десантчининг жанговар машиналари, махсус мўлжалланган "Тигр-М СпН" зирҳли автомобиль ва бошқа қуроллар бор эди.
Москва вилоятида “Армия-2023” халқаро ҳарбий-техника форуми давом этмоқда.
Форум доирасида “Алабино” полигонида Россия қуруқликдаги қўшинлари, Ҳарбий-ҳаво қўшинлари ва саноат корхоналари ҳарбий техникалари намойиш этилди.
Қурол-яроғларнинг 17 та намунаси ташриф буюрувчиларга кўрсатилди. Улар орасида Т-90МС, “Армата” Т-90МС танклари, БТР-82АТ зирҳли автомобиль, БМД-4М десантчининг жанговар машиналари, махсус мўлжалланган "Тигр-М СпН" зирҳли автомобиль ва бошқа қуроллар бор эди.
Бундан ташқари, илк марта “Пластун” ҳар ерда юра оладиган машина (вездеход )намойиш этилди.
Ausstellung der Trophäe Western-Ausrüstung im Patriot Park - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2023
Ўлжа: Армия-2023 форумида НАТО қуроллари намойиш этилди — видео
Янгиликлар лентаси
0