Патент олиш борасида енгиллик бўладими - эксперт жавоби

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи птент олиш борасида енгиллик ҳақида маълумот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматов патент олиш борасида енгиллик ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, патент бу мигрантларнинг Россиядаги меҳнат фаолиятини расмийлаштирувчи рухсатнома ҳужжат. Уни олиш учун асосий талаблар бор.

"Шу талаблардан келиб чиқадиган ҳужжатларнинг кўп қисмини Ўзбекистоннинг ҳудудида йиғиш имкониятига эга бўлдик. Бунинг учун Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Россия кўп тармоқли миграция марказининг филиали ташкил этилди", — деди эксперт.

Филиал орқали патент учун талаб қилинадиган ҳужжатларнинг асосий қисмини тайёрлаб бериш имконияти бор. Яъни бу рус тилини билиш даражаси, рус тарихи бўйича сертификатлар олиш, паспортларни расмийлаштириш.
“Содда қилиб айтганда, Ўзбекистон ҳудудида бу ҳужжатларнинг йиғма жилдини тайёрлаган ҳолда тўғри Россиянинг кўп тармоқли миграция марказига борилади. Россия ҳудудида фақат тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг патент ҳужжати қўлига берилади. Бу меҳнат мигрантлари вақтини тежайди”, — деди мутахассис.
Мавзуга доир материаллар:
Россияда ишлаётган мигрантлар ёрдам учун кимга мурожаат қилиши мумкин?
“Загранпаспорт” йўқолганда Ўзбекистонга қандай қайтиш мумкин? — эксперт жавоби
Мигрантлар энг кўп сўраган саволларга жавоблар
Мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар бор?