https://sputniknews.uz/20230720/migrantlar-oila-azolari-uchun-qanday-imtiyozlar-37014814.html
Мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар бор?
Мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар бор?
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматов мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар борлиги ҳақида маълумот берди.
2023-07-20T19:30+0500
2023-07-20T19:30+0500
2023-07-21T09:33+0500
миграция
мигрантлар
ўзбекистон
россия
имтиёз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/64/94/649413_0:197:3077:1928_1920x0_80_0_0_0f4016683cb6bdd62e6a5f6990060d5e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Агарда меҳнат мигрантининг оиласи ижтимоий ҳимоя реестрида турса, оиласига ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик ёрдам бериш тизими йўлга қўйилди, деди Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматов Sputnik мухбирига.Унинг сўзларига кўра, агар мигрантнинг ногирон оила аъзоси бўлса, уларга зарур воситаларни харид қилиш учун беғараз ёрдам бериш йўлга қўйилган. Воситаларни сотиб олиш учун оиласига БҲМнинг 5 баровар миқдорида моддий ёрдам ажратилади.Шунингдек, мигрантнинг ўзи билан бирга яшайдиган пенсионер ота-онаси ёки оиласида ногирон бўлса, Касаба уюшмаси федерацияси қошидаги санаторийларга бир йилда бир марта дам олиш учун йўлланма берилади.Ёшлар етакчиси тавсиясига асосан, мигрант фарзандларини оромгоҳларга бепул йўлланмалар билан таъминлаш йўлга қўйилган.Мигрантлар энг кўп сўраган саволларга жавоблар
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/64/94/649413_346:0:3077:2048_1920x0_80_0_0_cad4a0fc5d84ec3e145250ec468abb70.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар имтиёзлар мусофирлар
мигрантлар имтиёзлар мусофирлар
Мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар бор?
19:30 20.07.2023 (янгиланди: 09:33 21.07.2023) Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматов мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар борлиги ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Агарда меҳнат мигрантининг оиласи ижтимоий ҳимоя реестрида турса, оиласига ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик ёрдам бериш тизими йўлга қўйилди, деди Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматов Sputnik мухбирига.
Унинг сўзларига кўра, агар мигрантнинг ногирон оила аъзоси бўлса, уларга зарур воситаларни харид қилиш учун беғараз ёрдам бериш йўлга қўйилган. Воситаларни сотиб олиш учун оиласига БҲМнинг 5 баровар миқдорида моддий ёрдам ажратилади.
Шунингдек, мигрантнинг ўзи билан бирга яшайдиган пенсионер ота-онаси ёки оиласида ногирон бўлса, Касаба уюшмаси федерацияси қошидаги санаторийларга бир йилда бир марта дам олиш учун йўлланма берилади.
Ёшлар етакчиси тавсиясига асосан, мигрант фарзандларини оромгоҳларга бепул йўлланмалар билан таъминлаш йўлга қўйилган.