Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Мирзиёев Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонди - дастлабки натижалар

Мирзиёев муддатидан илгари ўтказилган сайловда 87,05 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, сайловда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) номзод Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев маълум қилди.
Мирзиёев 87,05 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон президенти этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Давлат раҳбари курсиси учун Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзаро кураш олиб боришди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 79,88 фоиз ёки 15 651 405 нафар сайловчи иштирок этди.
Президент сайловининг дастлабки натижалари