АҚШ Украинани огоҳлантирмоқда – ОАВ

Украина жанг майдонида катта муваффақиятга эришмаса, АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. АҚШ расмийлари украиналик ҳамкасбларини Киев яқин кунларда жанг майдонида катта муваффақиятга эришишлари лозимлигидан огоҳлаштиришди. Бу ҳақда “Politico” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Газетанинг қайд этишича, чўзилган можара Ғарбнинг чарчаши ва қурол-аслаҳаларнинг тугашига олиб келади. Киевни “қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаш” ваъдаларга қарамай, америкаликлар Ғарб ёрдам кўрсатишни давом этиши учун Украина йирик ғалабага эришиши шартлигидан бир неча бор огоҳлантиришган.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШда “президент сайловининг қайноқ ва ўта қизғин мавсуми” яқинлашиб келаётгани муносабати билан илгари иқтисодий ёрдам даражасини ушлаб туриш қийин бўлади. Украиналик амалдорларнинг сўзларига кўра, Киев олдидаги бўлажак мажбуриятлари ҳақидаги саволлар ҳозирда жавобсиз қолмоқда.
“Украина Қуролли кучлари қарши ҳужуми қандай боришини кўрамиз”, - дея америкалик расмийларнинг сўзини келтирган газета.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 6 июнь куни Россия қўшинлари уч кун ичида УҚКнинг барча ҳужум қилишга бўлган уринишларининг олдини олганини маълум қилди. Украина томони 3 715 нафаргача ҳарбийсини йўқотган. Россия президенти Владимир Путин ҳам Украина армияси бирор бир йўналишда муваффақиятга эриша олмаганини қайд этди.
Bloomberg” агентлигининг ёзишича, Ғарб УҚК катта йўқотишларга дуч келганини тан олмоқда. “The Washington Post” газетаси эса Украинанинг муваффақиятсиз қарши ҳужуми Киевнинг Ғарб мамлакатлари билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин.
АҚШ Украинадан Россияга қарши “тўп еми” сифатида фойдаланмоқда – Хитой генерали