НАТО Украина бўйича Путинга сигнал юборди — ОАВ

Бундесвер НАТО тарихидаги энг йирик ҳаво машғулотларига тайёргарлик кўрмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Украинадаги можаро фонида НАТО Германия ҳомийлигида Россияни "Air Defender 23" деб номланган ҳарбий машқлар билан таҳдид қилишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Bild" газетасига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, улар бу манёврлар ҳақида илк бор 2018 йилда гапира бошлаган, бироқ улар ғояни амалга ошириш ҳақида Россия махсус операцияси бошланганидан кейингина маълум қилинди.

“Бундесвер НАТО тарихидаги энг йирик ҳаво машғулотларига тайёргарлик кўрмоқда. Шубҳасиз, бу воқеа Россия ва президент Владимир Путинга сигнал бўлади”, - дейилади мақолада.

Материал муаллифлари Германия ҳарбий-ҳаво кучлари штаб-квартираси раҳбари Инго Герхартцнинг нутқини шундай изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, вазифалардан бири “агар энг ёмони содир бўлса” ҳарбий блок қанчалик тез жавоб қайтара олишини кўрсатишдир.
Германияда 12-23 июнь кунлари "Air Defender 23" машқлари бўлиб ўтади. "Bild" нашрининг ёзишича, манёврларда Европа ва АҚШдан бир неча минг аскар иштирок этиши керак. Машғулотлар давомида 240 та самолёт ҳавога кўтарилади.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирган эди. Шунингдек, у махсус операцияни НАТОнинг узлуксиз кенгайишига Россия жавоби деб атаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинанинг НАТОга қўшилишига йўқ қўймаслик махсус операция мақсадларидан бири – Песков