https://sputniknews.uz/20230525/nato-ukraina-putin-air-defender-35322258.html
НАТО Украина бўйича Путинга сигнал юборди — ОАВ
НАТО Украина бўйича Путинга сигнал юборди — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Бундесвер НАТО тарихидаги энг йирик ҳаво машғулотларига тайёргарлик кўрмоқда. Машқлар Россияни блокнинг жанговар тайёргарлиги ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган.
2023-05-25T11:00+0500
2023-05-25T11:00+0500
2023-05-25T11:25+0500
дунёда
ақш
россия
украина
нато
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23537583_0:0:2998:1686_1920x0_80_0_0_4aa54d8c0ca76e4cee5a53dfb108a74c.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Украинадаги можаро фонида НАТО Германия ҳомийлигида Россияни "Air Defender 23" деб номланган ҳарбий машқлар билан таҳдид қилишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Bild" газетасига таяниб хабар берди.Нашрнинг ёзишича, улар бу манёврлар ҳақида илк бор 2018 йилда гапира бошлаган, бироқ улар ғояни амалга ошириш ҳақида Россия махсус операцияси бошланганидан кейингина маълум қилинди.Материал муаллифлари Германия ҳарбий-ҳаво кучлари штаб-квартираси раҳбари Инго Герхартцнинг нутқини шундай изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, вазифалардан бири “агар энг ёмони содир бўлса” ҳарбий блок қанчалик тез жавоб қайтара олишини кўрсатишдир.Германияда 12-23 июнь кунлари "Air Defender 23" машқлари бўлиб ўтади. "Bild" нашрининг ёзишича, манёврларда Европа ва АҚШдан бир неча минг аскар иштирок этиши керак. Машғулотлар давомида 240 та самолёт ҳавога кўтарилади.Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирган эди. Шунингдек, у махсус операцияни НАТОнинг узлуксиз кенгайишига Россия жавоби деб атаган.
https://sputniknews.uz/20230420/ukraina-natoga-peskov--34133996.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23537583_133:0:2864:2048_1920x0_80_0_0_7685c6044e16e32862cf6707d001c24d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш россия украина европа нато владимир путин ҳарбий air defender 23
ақш россия украина европа нато владимир путин ҳарбий air defender 23
НАТО Украина бўйича Путинга сигнал юборди — ОАВ
11:00 25.05.2023 (янгиланди: 11:25 25.05.2023) Бундесвер НАТО тарихидаги энг йирик ҳаво машғулотларига тайёргарлик кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Украинадаги можаро фонида НАТО Германия ҳомийлигида Россияни "Air Defender 23" деб номланган ҳарбий машқлар билан таҳдид қилишга қарор қилди. Бу ҳақда
РИА Новости "Bild" газетасига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, улар бу манёврлар ҳақида илк бор 2018 йилда гапира бошлаган, бироқ улар ғояни амалга ошириш ҳақида Россия махсус операцияси бошланганидан кейингина маълум қилинди.
“Бундесвер НАТО тарихидаги энг йирик ҳаво машғулотларига тайёргарлик кўрмоқда. Шубҳасиз, бу воқеа Россия ва президент Владимир Путинга сигнал бўлади”, - дейилади мақолада.
Материал муаллифлари Германия ҳарбий-ҳаво кучлари штаб-квартираси раҳбари Инго Герхартцнинг нутқини шундай изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, вазифалардан бири “агар энг ёмони содир бўлса” ҳарбий блок қанчалик тез жавоб қайтара олишини кўрсатишдир.
Германияда 12-23 июнь кунлари "Air Defender 23" машқлари бўлиб ўтади. "Bild" нашрининг ёзишича, манёврларда Европа ва АҚШдан бир неча минг аскар иштирок этиши керак. Машғулотлар давомида 240 та самолёт ҳавога кўтарилади.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан
огоҳлантирган эди. Шунингдек, у махсус операцияни НАТОнинг узлуксиз кенгайишига Россия жавоби
деб атаган.