https://sputniknews.uz/20230518/medvedev-ukraina-nato-35061168.html
Медведев Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирди
Медведев Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳисоблайдики, агар Украина НАТОга қабул қилинса, Киев режими ҳудудларни қайтариш уринишларидан воз кечмайди, Россиянинг эса барча мавжуд воситалар билан кескин жавоб қайтаришига тўғри келади.
2023-05-18T14:31+0500
2023-05-18T14:31+0500
2023-05-18T14:31+0500
россия
дмитрий медведев
украина
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26321534_0:0:2841:1598_1920x0_80_0_0_7dd8541a825d3b8a157a95eaa3d22480.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳисоблайдики, агар Украина НАТОга қабул қилинса, Киев режими ҳудудларни қайтариш уринишларидан воз кечмайди, Россиянинг эса барча мавжуд воситалар билан кескин жавоб қайтаришига тўғри келади.Медведев Telegram-каналида Украинани НАТОга қабул қилиш зарур деб айтган АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг сўзларига муносабат билдирди.“Киссинжер Украинани НАТОга қабул қилишга чақирди. У, албатта, 10 кундан кейин 100 ёшга киради, ва у Брежнев билан ҳам учрашган. Аммо бу ерда у умуман ҳақ эмас. У АҚШ ва Хитой можаросини инсониятнинг энг асосий таҳдиди деб атади. Мен ҳамиша ҳисоблаганманки, вазиятнинг тўғри баҳоси учун тахминий эмас, балки бевосита ва ошкора таҳдид ҳисоби муҳим”, - дея ёзади Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.Кейин сиёсатчи Украинанинг альянсга қўшилганидан кейин нималар содир бўлишини тасаввур қилишни таклиф қилди.Медведевнинг таъкидлашича, НАТО аллақачон Россия билан гибрид уруш олиб бормоқда, бунда “Украинанинг миллатчи режими қўлдан кетган ҳудудларни қайтариш уринишларидан воз кечмайди”, демак, Россиянинг “барча мавжуд воситалар билан кескин жавоб қайтаришига тўғри келади, мана сизга Вашингтон шартномасининг 5-моддаси (моддага мувофиқ альянсга аъзо давлатлардан бирига ҳужум блокнинг барча аъзоларига ҳужум қилиш сифатида кўрилади – таҳр.)”.“Асосий таҳдидларнинг олдини олиш хусусидаги ўткир мулоҳазалар қонли можаролар чоғида иш бермайди. Бу ҳатто бир асрлик юбилейига қадам қўяётганларга ҳам тушунарли бўлиши керак”, - дея хулоса қилган Медведев.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26321534_9:0:2738:2047_1920x0_80_0_0_bcfcb1db054caf9c3dccc92819945ced.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина нато россия дмитрий медведев
украина нато россия дмитрий медведев
Медведев Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг сўзларига муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳисоблайдики, агар Украина НАТОга қабул қилинса, Киев режими ҳудудларни қайтариш уринишларидан воз кечмайди, Россиянинг эса барча мавжуд воситалар билан кескин жавоб қайтаришига тўғри келади.
Медведев Telegram-каналида Украинани НАТОга қабул қилиш зарур деб айтган АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг сўзларига муносабат билдирди.
“Киссинжер Украинани НАТОга қабул қилишга чақирди. У, албатта, 10 кундан кейин 100 ёшга киради, ва у Брежнев билан ҳам учрашган. Аммо бу ерда у умуман ҳақ эмас. У АҚШ ва Хитой можаросини инсониятнинг энг асосий таҳдиди деб атади. Мен ҳамиша ҳисоблаганманки, вазиятнинг тўғри баҳоси учун тахминий эмас, балки бевосита ва ошкора таҳдид ҳисоби муҳим”, - дея
ёзади Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Кейин сиёсатчи Украинанинг альянсга қўшилганидан кейин нималар содир бўлишини тасаввур қилишни таклиф қилди.
Медведевнинг таъкидлашича, НАТО аллақачон Россия билан гибрид уруш олиб бормоқда, бунда “Украинанинг миллатчи режими қўлдан кетган ҳудудларни қайтариш уринишларидан воз кечмайди”, демак, Россиянинг “барча мавжуд воситалар билан кескин жавоб қайтаришига тўғри келади, мана сизга Вашингтон шартномасининг 5-моддаси (моддага мувофиқ альянсга аъзо давлатлардан бирига ҳужум блокнинг барча аъзоларига ҳужум қилиш сифатида кўрилади – таҳр.)”.
“Асосий таҳдидларнинг олдини олиш хусусидаги ўткир мулоҳазалар қонли можаролар чоғида иш бермайди. Бу ҳатто бир асрлик юбилейига қадам қўяётганларга ҳам тушунарли бўлиши керак”, - дея хулоса қилган Медведев.