Украинанинг НАТОга қўшилишига йўқ қўймаслик махсус операция мақсадларидан бири – Песков
Украинанинг НАТОга қўшилишига йўқ қўймаслик махсус операция мақсадларидан бири – Песков
Sputnik Ўзбекистон
Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига қўшилишига йўл қўймаслик аввалгидек Россия махсус операциясининг мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига қўшилишига йўл қўймаслик аввалгидек Россия махсус операциясининг мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.“Шубҳасиз, чунки акс ҳолда бу мамлакатимиз хавфсизлиги учун жиддий, сезиларли хавф туғдиради”, - деди Кремль вакили тегишли саволга жавоб бераётиб.
Россия президенти матбуот котиби Украинанинг НАТОга қўшилиши мамлакат учун хавф туғдиришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига қўшилишига йўл қўймаслик аввалгидек Россия махсус операциясининг мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Шубҳасиз, чунки акс ҳолда бу мамлакатимиз хавфсизлиги учун жиддий, сезиларли хавф туғдиради”, - деди Кремль вакили тегишли саволга жавоб бераётиб.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.