Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатида яна 10 та медаль қўлга киритди

Мусобақада стартга чиққан ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Самарқандда эшкак эшиш бўйича ёшлар ва паралимпия йўналишларидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кун тонгги дастурида ўзбекистонлик спортчилар 10 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақада стартга чиққан ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медаль:
К1 1000 метр: Денис Онуфриев (U23);
S1 1000 метр: Владлен Денисов (U23);
К1 500 метр: Арина Танатмишева (U23);
VL3 500 метр: Шаҳзода Мамадалиева (паралимпия);
S2 200 метр: Миржалол Камилов, Камронбек Аҳтамов (U23).
Кумуш медаль:
S4 500 метр: Беҳруз Эргашев, Азизбек Ҳасанов, Оғабек Нуриддинов, Аслбек Тўхтаназаров (ёшлар);
KL2 500 метр: Азизбек Абдулҳабибов (паралимпия);
VL2 500 метр: Иродахон Рустамова (паралимпия).
Бронза медаль:
S1 1000 метр: Ҳумоюнмирза Мақсудов (ёшлар)
KL3 500 метр: Ҳасан Қўлдошев (паралимпия).
Осиё чемпионати 26-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон, Хитой Таипейи, Гонконг, Таиланд, Индонезия каби мамлакатлардан 400 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Мавзуга оид:

Самарқанддаги чемпионатда ўзбекистонлик эшкак эшувчилар яна учта медаль қўлга киритди
Самарқанддаги Осиё чемпионатини ўзбекистонлик спортчилар 7 та медаль билан бошлади