Самарқанддаги чемпионатда ўзбекистонлик эшкак эшувчилар яна учта медаль қўлга киритди

© Национальный Олимпийский КомитетЕщё три медали в активе отечественных гребцов
Ещё три медали в активе отечественных гребцов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2023
Oбуна бўлиш
Кечки дастурда 4 йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Самарқанд шаҳрида эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар яна учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Кечки дастурда 4 йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
U23:
XC2 (каноэ бўйича жуфтлик микст) 500 метр:
Ўзбекистон (Ш.Муҳаммадеив, Х.Эркинова) – 1:59.405;
Қозоғистон – 2:01.960;
Эрон – 2:02.395.
W K4 500 м:
Эрон – 1:43.603;
Қозоғистон – 1:45.836;
Ўзбекистон (М.Исламова, С.Ашрафхонова, М.Ашрафхонова, А.Танатмишева) – 1:47.836.
U20:
W C4 500м:
Ўзбекистон (Т.Умаралиева, Р.Абдуразоқова, Г.Иброҳимова, Ш.Шерзодова) – 2:01.574;
Ҳиндистон – 2:01.967;
Қозоғистон – 2:02.054.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг биринчи кун кундузги дастуридан ўрин олган финал беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишган эди.
Осиё чемпионати 26-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон, Хитой Таипейи, Гонконг, Таиланд, Индонезия каби мамлакатлардан 400 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0