Референдум — 2023

Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар қачондан кучга кириши мумкин?

Референдумда Конституцияга киритилган ўзгартиришлар қабул қилинса, улар дарҳол кучга кириши таъкидланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда Конституцияга киритилган ўзгартиришлар қабул қилинса, улар дарҳол кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маслаҳатчиси Зокир Заитов журналистларга маълум қилди.
“Конституция президент имзосисиз кучга кирадиган ягона қонун бўлади. Референдум натижалари эълон қилинганидан кейин”, — деди у брифингда.
Ўзбекистонда 30 апрель куни Конституция бўйича референдум ўтказиш режалаштирилган. Референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни 19-26 апрелда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид:

МСК референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини тасдиқлади
Конституция лойиҳаси матни эълон қилинди — ҳужжат қачон кучга киради?
Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмади