https://sputniknews.uz/20230316/referendum-32952479.html
МСК референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини тасдиқлади
МСК референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари чегаралари доирасида 14 та округлар ташкил этиш қарори қабул қилинди. 16.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-16T13:11+0500
2023-03-16T13:11+0500
2023-04-29T09:35+0500
сиёсат
марказий сайлов комиссияси
референдум
референдум — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/10/32953007_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_2d5a5556a1a0a90b0c8f88e10327f376.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 16 март куни Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Мажлисда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш, референдум харажатлар сметасини тасдиқлаш, референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малака оширишини ташкил этиш, МСК матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш каби масалалар кўриб чиқилди.Мажлисда Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режаси тасдиқланди.Мажлис кун тартибига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи референдум округларини тузиш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари чегаралари доирасида 14 та округлар ташкил этилди.Қайд этилишича, ўтказиладиган референдумни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 182,4 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйичаЎзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилади.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/10/32953007_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_9ceeb3c2390e22f85715a89e18f129dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, марказий сайлов комиссияси , референдум
сиёсат, марказий сайлов комиссияси , референдум
МСК референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини тасдиқлади
13:11 16.03.2023 (янгиланди: 09:35 29.04.2023) Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари чегаралари доирасида 14 та округлар ташкил этиш қарори қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 16 март куни Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Мажлисда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш, референдум харажатлар сметасини тасдиқлаш, референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малака оширишини ташкил этиш, МСК матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режаси тасдиқланди.
Мажлис кун тартибига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи референдум округларини тузиш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари чегаралари доирасида 14 та округлар ташкил этилди.
Қайд этилишича, ўтказиладиган референдумни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 182,4 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйичаЎзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилади.