Рамазон ҳайити одоблари

Ойларнинг султони Рамазон меҳр-мурувват ойидир. Муборак ой якунида Ийд ал-фитр нишонланади.
Sputnik
Рамазон ҳайитида ота-она, қариндош-уруғларни зиёрат қилиш, беморлар ва кўнгли ярим кишилар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва руҳий тасалли бериш кўп савобли амаллардан.
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
Ҳайит байрамлари барча мусулмонлар шодлик ва хурсандчилик изҳор қиладиган кунлар ҳисобланади.
Ҳайит байрами кунлари – ибодат ва шукрона кунлари, хурсандчилик ва шодлик кунларидир. Бу дунё ва охират яхшиликлари жамланган улуғ кунлар ҳисобланади. Ҳайит байрамида сайлгоҳларга чиқиш, қавму-қариндошларни зиёрат қилиш билан бу кундаги умумий хурсандчиликлар доираси кенгаяди, уларга совғалар улашиладиган бўлса ўзаро меҳр-муҳаббат ришталари мустаҳкамланиб, шоду хуррамликлар янада зиёда бўлади.
Ҳайит байрами жамият аъзолари орасидаги гина-адоватлар ва турли кўнгилсизликларни кетказиш ҳамда улар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлаш сингари эзгу амаллар санасидир.
Яна шуни ёдда тутиш лозим, ҳайит – байрам, уни азага, хафагарчиликка айлантирмаслик даркор. Ўтганларни эслаш, уларни руҳларини шод этиб дуои хайрлар қилиш яхши амал ҳисобланади, лекин булар ҳайит байрамига асло таъсир қилмаслиги лозим.
Рамазон тақвими — 2023

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келди. Бу ҳақида ЎМИ Уламолар кенгаши астрономик маълумотларга таянган ҳолда 21 март куни эълон қилган эди. Ўзбекистон шаҳарлари учун саҳарлик ва ифторлик вақтлари акс этган 2023 йил Рамазон тақвими билан қуйида танишинг.

Рамазон ҳайитидаги одоб ва суннатлар

Агар Рамазоннинг ҳайити бўлса, унда намозга чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки, Имом Бухорий ҳазратлари Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. Аммо Қурбон ҳайити бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади.
Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.
Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.
Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.
Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.
Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.
Ёр-дўстларни ҳайит билан муборакбод этиш. Инсонларнинг бир-бирлари билан кўришишлари ва ҳайит байрами билан қутлашлари ҳам барчанинг кўнглига хурсандчилик улашадиган бу куннинг одобларидан ҳисобланади.
Болаларни хурсанд қилиш. Ҳайит байрамида ёш болаларни хурсанд қилишга, бу куннинг бошқа кунлардан фарқли мусулмонларнинг байрами эканини англатишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда уларга ҳайитлик совғалар улашиш, ҳайвонот боғларига ёки ўйингоҳларга олиб бориб ўйнатиб келиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бу йил Рамазон 23 март куни бошланди, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси - Қадр кечаси, 21 апрель - Рамазон ҳайити.
Ҳайит намози қандай ўқилади - видео

Мавзуга оид:

Закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Лайлатул қадр қандай кеча?
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар