Закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

© Sputnik / Рамиз Бахтияровмечеть Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа с сада
мечеть Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа с сада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилги (ҳижрий 1444) закот нисоби 35 700 000 сўм деб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2023 йилги ((ҳижрий 1444) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказиЗакот, фитр садақаси, фидя
Закот, фитр садақаси, фидя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2023
Закот, фитр садақаси, фидя
"Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 000 (тўрт юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланди", - дейилган хабарда.
Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35,7 млн сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
Шунингдек, фитр садақаси миқдори
буғдойдан 2 кг — 12 000 (ўн икк минг) сўм;
арпадан 4 кг — 20 000 (20 минг) сўм;
майиздан 2 кг — 100 000 (юз минг) сўм;
хурмодан 4 кг — 180 000 (бир юз саксан минг) сўм деб белгиланди.
Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини ва фидя миқдорини берса кифоя қилади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
Рамазон 2023

2023 йилда Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келди. Бу ҳақида ЎМИ Уламолар кенгаши астрономик маълумотларга таянган ҳолда 21 март куни эълон қилган эди. Шунингдек, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Лайлатул қадр кечаси бўлиши ва 21 апрель - Рамазон ҳайити куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистон шаҳарлари учун саҳарлик ва ифторлик вақтлари акс этган 2023 йил Рамазон тақвими билан қуйида танишинг.

Мавзуга оид:

Ифторлик учун 5 та тиббий тавсия
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар
Янгиликлар лентаси
0