https://sputniknews.uz/20230323/roza-33154566.html
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар
Sputnik Ўзбекистон
Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак, аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими? Жавобларни қуйида ўқинг
2023-03-23T14:31+0500
2023-03-23T14:31+0500
2023-03-28T11:02+0500
жамият
рўза
рамазон ойи
рамазон
рамазон 2023
рамазон ҳайити
мусулмонлар
рўза 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0e/17744930_0:0:1481:833_1920x0_80_0_0_d4b77c87d45016593b9cb9c19f0ee308.jpg
Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак, аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми? Шу ва бошқа саволлар юзасидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво бўлими изоҳ берди.Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлариСавол: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?Жавоб: Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, уйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам, ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.Савол: Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?Жавоб: Рўзадор сўлагини ютиши билан рўза очилмайди. Тупукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас.Савол: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?Жавоб: Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пасталаридан фойдаланиши мумкин. Албатта бунда тиш пастаси аралашган сўлаги ютилиб кетишидан сақланиш лозим бўлади. Акс ҳолда рўза очилиб кетиши мумкин.Савол: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?Жавоб: Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир.Савол: Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?Жавоб: Рўзадор қасддан қайт қилмаса рўзаси очилмайди. Агар қасддан, ўзини-ўзи қайт қилдирса рўза очилади.Савол: Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?Жавоб: Рўзадор кишининг оғзига беихтиёр ёмғир томчилари ёки қор парчалари кириб, томоғидан ўтса, рўзаси бузилади ва қазо рўза тутиши вожиб бўлади.Савол: Агар киши саҳарликка еган таомларининг майда қолдиқлари тиш ковакларида қолиб кетса, оғиз ёпилгандан кейин ўша таом қолдиқлари таъми сезилса, рўзадорнинг тутган рўзаси дуруст бўладими?Жавоб: Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб, сўнг оғизга қайта солиб ютса, рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса, рўза очилади.Савол: Рамазонда совчилик қилиш ҳамда ифторлик вақтида никоҳ тўйи қилиш мумкинми?Жавоб: Мумкин.Савол: Рўзадор инсонни қон олдириши мумкинми?Жавоб: Бўлади.Савол: Агар аёл кишининг эмизикли боласи бўлса ва у 1 ёшда бўлса рўза тутиш мумкинми?Жавоб: Ўзингизга ёки болангизга зарар етадиган бўлса, тутмасликка рухсат бор. Кейин бир кунига бир кун тутиб берасиз.Савол: Совун ёки шампун билан роҳатланиб чўмилса, рўза очиладими?Жавоб: Оғиз ва бурнидан кириб кетмаса очилмайди.Савол: Ҳайитнинг биринчи кунидан кейин рўза тутиш мумкинми?Жавоб: Мумкин.Савол: Саҳарлик қилмаса ҳам рўза тутган ҳисобланадими?Жавоб: Саҳарлик қилиш суннат. Фажр вақти кирганидан кейин еб-ичмаган киши куннинг ярми бўлгунича рўзага ният қилиб олиши кифоя қилади. Қазоси шарт эмас.Савол: Рамазон кунларида пешингача ухлаб олса бўладими?Жавоб: Жоиз.Савол: Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?Жавоб: Эҳтилом бўлиш яъни уйқуда булғаниш рўзани бузмайди. Чунки, бундай ҳолат кишининг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди. Эҳтилом бўлган рўзадор уйқудан тургач, дарров ғусл қилиб олади.Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво бўлимига тегишли fatvo.uz сайти маълумотлари асосида тайёрланди.
https://sputniknews.uz/20230327/ramazon-taqvimi-2023-uzbekiston-ruza-32995286.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0e/17744930_124:0:1415:968_1920x0_80_0_0_e1c417a8ca15e823833fbde15115dbc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рўза руза тутиш қоидалари тартиби савол жавоб руза тутиш нияти дуоси рузани бузадиган омиллар
рўза руза тутиш қоидалари тартиби савол жавоб руза тутиш нияти дуоси рузани бузадиган омиллар
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар
14:31 23.03.2023 (янгиланди: 11:02 28.03.2023) Ойларнинг энг улуғи Рамазон ойи ҳам кириб келди. Рўза тутишга доир муҳим саволларга жавобларни материалимизда ўқинг.
Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак, аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми? Шу ва бошқа саволлар юзасидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво бўлими изоҳ берди.
Савол: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
Жавоб: Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, уйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам, ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.
Савол: Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
Жавоб: Рўзадор сўлагини ютиши билан рўза очилмайди. Тупукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас.
Савол: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
Жавоб: Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пасталаридан фойдаланиши мумкин. Албатта бунда тиш пастаси аралашган сўлаги ютилиб кетишидан сақланиш лозим бўлади. Акс ҳолда рўза очилиб кетиши мумкин.
Савол: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
Жавоб: Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир.
Савол: Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
Жавоб: Рўзадор қасддан қайт қилмаса рўзаси очилмайди. Агар қасддан, ўзини-ўзи қайт қилдирса рўза очилади.
Савол: Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?
Жавоб: Рўзадор кишининг оғзига беихтиёр ёмғир томчилари ёки қор парчалари кириб, томоғидан ўтса, рўзаси бузилади ва қазо рўза тутиши вожиб бўлади.
Савол: Агар киши саҳарликка еган таомларининг майда қолдиқлари тиш ковакларида қолиб кетса, оғиз ёпилгандан кейин ўша таом қолдиқлари таъми сезилса, рўзадорнинг тутган рўзаси дуруст бўладими?
Жавоб: Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб, сўнг оғизга қайта солиб ютса, рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса, рўза очилади.
Савол: Рамазонда совчилик қилиш ҳамда ифторлик вақтида никоҳ тўйи қилиш мумкинми?
Савол: Рўзадор инсонни қон олдириши мумкинми?
Савол: Агар аёл кишининг эмизикли боласи бўлса ва у 1 ёшда бўлса рўза тутиш мумкинми?
Жавоб: Ўзингизга ёки болангизга зарар етадиган бўлса, тутмасликка рухсат бор. Кейин бир кунига бир кун тутиб берасиз.
Савол: Совун ёки шампун билан роҳатланиб чўмилса, рўза очиладими?
Жавоб: Оғиз ва бурнидан кириб кетмаса очилмайди.
Савол: Ҳайитнинг биринчи кунидан кейин рўза тутиш мумкинми?
Савол: Саҳарлик қилмаса ҳам рўза тутган ҳисобланадими?
Жавоб: Саҳарлик қилиш суннат. Фажр вақти кирганидан кейин еб-ичмаган киши куннинг ярми бўлгунича рўзага ният қилиб олиши кифоя қилади. Қазоси шарт эмас.
Савол: Рамазон кунларида пешингача ухлаб олса бўладими?
Савол: Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Эҳтилом бўлиш яъни уйқуда булғаниш рўзани бузмайди. Чунки, бундай ҳолат кишининг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди. Эҳтилом бўлган рўзадор уйқудан тургач, дарров ғусл қилиб олади.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво бўлимига тегишли fatvo.uz сайти маълумотлари асосида тайёрланди.