Лайлатул қадр қандай кеча?

© Sputnik/Рамиз БахтияровМечеть Хизрати-имам в Ташкенте.
Мечеть Хизрати-имам в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2024
Oбуна бўлиш
Лайлатул қадр – “белгилаш кечаси” деган маънони англатади. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.
Лайлатул Қадр йил давомида қилинадиган турли амаллар, ҳукм, топиладиган ризқ, бир сўз билан айтганда тақдир белгиланадиган кечадир.

Бу кеча ҳақида Аллоҳ таоло: “… минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят) деб марҳамат қилган. 1000 ой – салкам 84 йилга, 84 йил – тахминан 30 295 кунга тенг.
Қадр кечаси Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигида яширинган, уни ўша кунларнинг тоқ кунларидан излаган афзал дейилади.
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!” деган сўзлари келтирилган Имом Абу Довуд ривояти бор.
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар”, деганлар.

Лайлатул қадр кечаси аломатлари

Ушбу муборак кечанинг аломатлари қуйидаги намоён бўлиши мумкин:
қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади;
осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди;
ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди;
эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди;
қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади;
дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради;
ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.
Бу кеча Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва “Сидратул мунтаҳо”дан (яъни, Жаброил алайҳиссалом масканидан) ерга тушади, тонг отгунча инсонлар ҳақига дуо қилади.

Лайлатул қадр кечаси адо этиладиган амаллар

Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиш тавсия этилади. Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Қолаверса, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш савоблиги айтилади.

Лайлатул қадр кечаси ўқиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
Маъноси: "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).
Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат ва бошқа хайрли амаллар билан ўтказиш лозим.

Мавзуга оид:

Ифторлик учун 5 та тиббий тавсия
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар
Рамазонда тўғри овқатланиш - муҳим тавсиялар
Янгиликлар лентаси
0