Навоий иссиқлик электр станциясида қуёш панелларини ўрнатиш бошланди — фото

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Навоий ИЭСда ўрнатилаётган қуёш панеллари орқали йилига ўртача 1,8 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Навоий иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоелектр станцияси қурилиши бошланди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, иссиқлик электр станцияларида ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр энергияси муқобил энергия манбалари ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Навоий ИЭСда ўрнатилаётган қуёш панеллари орқали йилига ўртача 1,8 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Мавзуга оид:

Қўшимча электр станциялар қайси вилоятларда ишга туширилиши маълум бўлди.
АЭС - ягона йўлми? Энергияга чанқоқ Марказий Осиё.