https://sputniknews.uz/20230131/qoshimcha-elektr-stantsiyalar-qaysi-viloyatlarda-ishga-tushirilishi-malum-boldi-31856379.html
Қўшимча электр станциялар қайси вилоятларда ишга туширилиши маълум бўлди
Қўшимча электр станциялар қайси вилоятларда ишга туширилиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига ишга туширилади. 31.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-31T13:14+0500
2023-01-31T13:14+0500
2023-01-31T13:14+0500
иссиқлик электр станцияси (иэс)
қуёш фотоэлектр станцияси
шамол электр станцияси
энергетика вазирлиги
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29869988_0:15:1280:735_1920x0_80_0_0_1e371e64c4d2e2eff3feaa4c1fdddc16.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бу йил Сирдарё, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 7 та электр станция ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.Мазкур электр станцияларнинг умумий қуввати 2910,6 МВт бўлиб, 1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС ягона электр тармоғига уланади.Қўшимча электр қувватлари ишга тушириладиган вилоятлар:Бу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 (+145) МВтга оширилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилганни маълум қилинган эди. Шунингдек, келажакда яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар ҳам бошланган.Ўтган йили умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29869988_0:0:1136:852_1920x0_80_0_0_55c90d18fcbd44ad1eddfef20370b501.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иссиқлик электр станцияси (иэс) , қуёш фотоэлектр станцияси, шамол электр станцияси, энергетика вазирлиги, иқтисод
иссиқлик электр станцияси (иэс) , қуёш фотоэлектр станцияси, шамол электр станцияси, энергетика вазирлиги, иқтисод
Қўшимча электр станциялар қайси вилоятларда ишга туширилиши маълум бўлди
Электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бу йил Сирдарё, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 7 та электр станция ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги
маълум қилди. Мазкур электр станцияларнинг умумий қуввати 2910,6 МВт бўлиб, 1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС ягона электр тармоғига уланади.
Қўшимча электр қувватлари ишга тушириладиган вилоятлар:
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;
Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси.
Бу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 (+145) МВтга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилганни маълум қилинган эди. Шунингдек, келажакда яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар ҳам бошланган.
Ўтган йили умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция
ишга туширилган.