Тожикистонда Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайдиган музликлар сони камайди

Тожикистон Атроф-муҳит қўмитаси деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминловчи музликларнинг тез эришидан хавотир билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Тожикистонда деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайдиган музликлар сони камайди. Бу ҳақда мамлакат Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Тожикистон.
Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши, айниқса, иссиқлик таъсири натижасида музларнинг эриш тезлиги тезлашган.

“Масалан, Зарафшон дарёси ҳавзасида узоқ йиллик кузатувларга кўра, музликларнинг эриши тезроқ бўлади. Зарафшон метеорология станцияси кузатувларига кўра, уларнинг музликлари энг заиф ҳисобланади”, - деди у.

Унинг қўшимча қилишича, ҳар йили муз блокининг майдони 1,3 кв. км.метргача қисқаради.
Шерализодага кўра, атмосферага иссиқхона газлари минимал миқдорда чиқаётганига қарамай, Тожикистон иқлим ўзгариши таъсирига энг заиф давлатлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Тожикистонда музликлар мамлакат ҳудудининг 6 фоизини эгаллайди. Айнан улар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди.
Музликлар Тожикистон тоғларида жойлашган. Уларнинг умумий майдони 8476 кв. км дан ошади, мингдан ортиқ бу тузилмалар узунлиги эса 1,5 км дан ортиқ.

Мавзуга оид:

Россиялик олимлар музлоқлар эриши зарарини камайтириш йўлини таклиф қилишди.
Олимлар Арктика музларининг таҳминий эриш даврини маълум қилишди.
Муздек сувда чиниқувчи инсонларда қариш аломатлари секинлашади - тадқиқот.