Олимлар Арктика музларининг таҳминий эриш даврини маълум қилишди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишАрктическая экспедиция "Кара-зима 2015"
Арктическая экспедиция Кара-зима 2015 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Oбуна бўлиш
Кўпгина тадқиқотчилар ёз-куз даврида бутун Арктика бир неча ой муздан холи бўлишини башорат қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Арктика музлари шу асрнинг ўрталарига келиб ёз-куз фаслларида тўлиқ эрий бошлаши мумкин. Бу ҳақда океанолог Александр Осадчиев РИА Новостига маълум қилди.
“Кўпгина тадқиқотчилар ёз-куз даврида бутун Арктика бир неча ой муздан холи бўлишини башорат қилмоқда. Қишда ҳамма нарса музлайди, озми-кўпми тикланади”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, Арктикадаги исиш натижасида 1980 йиллардан буён муз майдонининг 44 фоизга қисқариши фақат ёзги минимумни назарда тутади, қиш учун эса бу кўрсаткичлар унчалик ўзгармади.

"Қишда бутун муз қоплами деярли асл қийматига тикланади. Бу нисбатан барқарор кўрсаткич. Аммо ёзда Арктикадаги барча музлар эриши мумкинлиги мутлақо нореал сценарий эмасга ўхшайди, аксинча, кўплаб моделлар буни кўрсатмоқда", - дейди олим.

Осадчиевнинг эслатишича, Арктикадаги музнинг ёз-куз даврида тўлиқ эриши 2020-2030 йилларга бориб башорат қилинган.

"Очиғи, ҳозир бу юз бермади, дейлик, уч йилдан кейин ҳам, беш йилдан кейин ҳам бундай бўлмайди. Лекин 20 йилдан кейин - эҳтимол", - дея қўшимча қилди у.

У шимолий денгиз йўли бўйлаб кемачиликни ривожлантиришни башорат қилишда бу истиқболларни ҳисобга олиш кераклигини қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0