Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Муздек сувда чиниқувчи инсонларда қариш аломатлари секинлашади - тадқиқот

© Sputnik / Илья НаймушинЗакаливание против старения
Закаливание против старения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Олимлар томонидан совиқ ёки музли сувда чиниқиш билан шуғулланувчи инсонлар ўртасида тадқиқот олиб борилди. Натижаларга кўра, чиниқиш метаболик жараёнларнинг тезлигига таъсир қилади, қариш жараёнини секинлаштиради.
Совуқ ёки музли сувда чиниқиш билан мунтазам равишда шуғулланиб турадиган инсонларда қариш аломатлари секинлашади. Бундай хулосага Тюмен тиббиёт университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида келинди.
Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот икки гуруҳга бўлинган ҳолда 36 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва аёлларни қамраб олди.
Биринчиси гуруҳ, фақат совуқ ёки музли сувда чиниқиш билан шуғулланадиган одамларни, иккинчиси эса уни қўшимча жисмоний фаолият билан бирлаштирганларни ўз ичига олади.
Гуруҳлар ҳафтасига 2-3 марта чиниқишни машқ қилишди. Ҳар бир машғулот 30 дан 90 дақиқагача давом этди ва жараёнларнинг бир нечта циклларни (исиниш, сувда сузиш, ҳаммом) ўз ичига олди.
Олимлар иккала гуруҳда ҳам календарь ёши биологик ёшдан анча олдинда эканлигини аниқлашди. Тадқиқотларда тананинг физиологик ҳолати ушбу ёш тоифаси учун ўртача кўрсаткичдан яхшироқ эди.

“Аммо шуни унутмаслигимиз керакки, чиниқиш, айниқса қишки сузиш каби экстремал табиий омилларнинг стрессли таъсирига асосланади, - дейди профессор Светлана Соловьёва.

Совуқнинг танага таъсири энергия ҳажми ва юрак-қон томир тизимининг самарадорлигини оширишда ўзини намоён қилиши мумкин.
Чиниқиш метаболик жараёнларнинг тезлигига таъсир қилади, қариш жараёнини секинлаштиради. Тадқиқодлар, шунингдек, концентрация ва иш қобилияти ўсишини қайд этди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, тананинг ресурслари тугаганда ва тана тизимлари заифлашганда ҳаддан ташқари зўриқиш тескари таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, биологик "ёшариш" даражасининг спортга боғлиқлиги ҳам шубҳа остига олиниши мумкин.
Тадқиқот натижаларига кўра, аёлларда календарь ва биологик ёш ўртасидаги фарқ жисмоний фаолият даражасидан қатъи назар, тахминан 10-11 йилни ташкил этди.
Чиниқиш ва спортни бирлаштирган эркаклар учун фарқ тахминан 9 йилни, оддийгина чиниққанлар учун эса 18 йилни ташкил этди.
Маълумот учун, совуқ ёки яхдек сувда чиниқиш билан мунтазам равишда шуғулланиб турадиган инсонлар ўз организмларида қариш суръатларининг сустлиги билан ажралиб туришади.
Янгиликлар лентаси
0