ШҲТ ва КХШТ Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади - Асадов

Тожикистон пойтахтида янги форматдаги "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти" қўшма учрашуви ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда 17-сентябрь куни янги форматдаги "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти"нинг қўшма учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Россия, Покистон ва Эрон етакчилари билан учрашув ўтказади
Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилади. Унда Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.
ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тўлақонли аъзо. Ташкилотда тўртта давлат кузатувчи мақомига эга (Aфғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон). 2021 йилда ШҲТга Тожикистон раислик қилмоқда.
КХШТга эса Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.
Шавкат Мирзиёев 23 август куни КХШТнинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этган эди.
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев